ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ 2030 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ГЕНДЕР КОНЦЕПЦИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2024-10-29 19:05:00 / Янгиликлар

Тадбирда алоқадор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, гендерга оид лойиҳаларни молиялаштираётган донор ташкилотлар вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Ишчи гуруҳ йиғилишида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 3-босқичи доирасида Ўзбекистон сув хўжалигининг 2030 йилгача бўлган гендер концепциясини ишлаб чиқиш жараёнлари муҳокама қилинди.
Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон сув хўжалигида гендер тенглигининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, концепцияни яратишда сув ресурсларини интеграллашган бошқариш тамойилларини ҳисобга олиш, донор ташкилотларининг ҳиссаси каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Концепцияни ишлаб чиқиш бўйича халқаро маслаҳатчи Шаҳла Исмоил мазкур масала юзасидан иштирокчиларга мурожаат қилди. Сув хўжалигида гендер тенглиги мавзусида қизғин баҳс-мунозаралар бўлди.
Ахборот хизмати


