Сувчилар билимдонлиги синовдан ўтказилди
2026-11-20 10:25:00 / Янгиликлар

Сув хўжалиги вазирлигида навбатдаги сиёсий-маърифат соати доирасида марказий аппарат ходимлари ўртасида «Сувчилар билимдонлиги» мавзусида қизиқарли интеллектуал беллашув ташкил этилди.
Устоз-шогирд анъаналари руҳида ўтказилган викторинада иштирокчиларнинг географик объектлар ва насос станциялари номлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳамда Конституциясига оид билимлари синовдан ўтказилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 ноябрдаги 712-сон, 2026 йил 9 июлдаги 377-сон ҳамда 22 октябрдаги 587-сон қарорларида белгиланган вазифалар ва географик объектлар номларига доир саволлар ҳам беллашувдан ўрин олди.
Викторина давомида ходимлар ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, тезкор фикрлаш, мантиқий мушоҳада юритиш ҳамда саволларга аниқ жавоб бериш бўйича ўзаро куч синашдилар.
Бундай маърифий тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, касбий билимларини мустаҳкамлаш, шунингдек, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантиришга хизмат қилади.
Беллашув якунида фаоллиги ва билимдонлиги билан ажралиб турган 4 нафар ходим вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.




