“Савай” насос станцияси ҳудудида яшил майдонлар кенгаймоқда
2026-11-16 17:10:00 / Янгиликлар

Шундай тадбирлардан бири Қўрғонтепа туманидаги “Савай” насос станцияси ҳудудида ўтказилди. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги мазкур объектга ходимлар томонидан 2 200 туп турли мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди.
Яшил майдонларни кенгайтиришдан мақсад станция атрофини обод қилиш, экологик ҳолатини яхшилаш ва қулай муҳит яратишдир. Экилган кўчатлар улғайгач, ҳудудда соя-салқин жойлар кўпаяди, дарахтлар ҳаводаги чангни камайтиришга ёрдам беради.
Кўкаламзорлаштиришда мевали ва манзарали дарахтларнинг уйғунлигига ҳам аҳамият берилган. Мевали дарахтлар келгусида ҳосил берса, манзарали дарахтлар ҳудуднинг кўркамлигини оширишга хизмат қилади. Шу тариқа, насос станцияси атрофидаги майдон нафақат обод, балки фойдали масканга айланади.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати







