Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Шуҳрат Суюнов иштирокида брифинг
2026-11-14 13:15:00 / Янгиликлар

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида вазирлик марказий аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан жами 2 171 та мурожаат келиб тушган.
Таққослайдиган бўлсак, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан мурожаатлар сони 1 888 тага камайган.
Маълумот учун: 2025 йилнинг 9 ойида 4 059 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг мазмуни таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми сув таъминоти, ирригация ва мелиорация тизимлари фаолияти билан боғлиқ экани маълум бўлди.
Хусусан, ирригация ва мелиорация ҳамда бошқа масалалар бўйича 818 та, сувдан фойдаланиш юзасидан 646 та, насос станциялари, тик қудуқлардан фойдаланиш ва давлат-хусусий шериклик масалаларида 186 та мурожаат келиб тушган.
Шунингдек, ижтимоий масалалар, жумладан, уй-жой, иш ҳақи, ишга жойлашиш ва моддий ёрдам бўйича 146 та, капитал қурилиш масалаларида 134 та, инновацион технологияларни жорий этиш юзасидан 131 та мурожаат қайд этилган.
Ташкилот, корхона ва хўжалик раҳбарларининг фаолияти бўйича 106 та, инвестицияларни жалб этиш масаласида эса 4 та мурожаат келиб тушган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Қашқадарё вилоятидан — 251 та, Сирдарё вилоятидан — 231 та, Фарғона вилоятидан — 198 та келиб тушган.
Шунингдек, Тошкент вилоятидан 181 та, Самарқанддан 175 та, Наманган вилоятидан 172 та, Жиззахдан 164 та, Бухородан 147 та, Андижондан 130 та ва Хоразм вилоятидан 124 та мурожаат қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидан 113 тадан, Навоий вилоятидан 94 та, Тошкент шаҳридан 74 та ҳамда хорижий давлатлардан 4 та мурожаат келиб тушган.
Вазирлик ваколати доирасида ўрганилган 1 959 та мурожаатнинг 1 844 таси, яъни 94,1 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолган 115 та мурожаат юзасидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, 147 та мурожаат вазирлик ваколатига кирмаганлиги сабабли тегишли вазирлик ва идораларга юборилган. 21 та мурожаат бўйича эса қонунчиликка мувофиқ аноним ёки кўрмасдан қолдириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.
Муҳими, мурожаатларни ўрганиш жараёнида қонунда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Вазирлик ва унинг республика ҳамда ҳудудий тизим ташкилотларида 24/7 режимида ишлайдиган Ишонч телефон (CALL-CENTER) марказлари фаолияти йўлга қўйилган.
Марказлар билан ҳамкорликда мурожаатчиларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилиш мақсадида уларнинг масалаларига масъул бўлган мутахассислар билан тўғридан-тўғри улаб бериш амалиёти жорий этилган.
Асосий мақсадимиз – сув хўжалиги соҳасида ҳар бир мурожаатни эътибор билан ўрганиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларга ўз вақтида амалий ечим топишдир.
Сув хўжалиги соҳасида ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди!
