Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди
2026-11-13 16:30:00 / Янгиликлар
Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазири ўринбосари Садр Азам Усмоний бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Меҳмонларга Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, сув тежовчи технологияларини жорий этиш, ирригация тармоқларини бетонлаштириш ва рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, учрашув давомида трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, икки мамлакат ўртасида сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Меҳмонлар “Сувчилар мактаби” фаолияти билан ҳам танишди.
Ахборот хизмати


