Расмий муносабат
2026-10-30 15:00:00 / Янгиликлар

2026 йил 30 октябрь куни Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Турсуналиев, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Чўлиев, Косон тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Б.Турсунов томонидан ҳолат мурожаатчи, “Агро Макс Плюс” фермер хўжалиги раҳбари Н.Шодмонованинг бевосита иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш натижасида Косон туманининг “Сурхон” ҳудудида жойлашган Р-100 лоток тармоғига 31 октябрь куни 3 дона лоток ўрнатиб бериш, шунингдек, Ширинтепа ҳудудида экилган 18 гектар ғалла майдонини суғориш учун 1 ноябрь куни сув етказиб бериш юзасидан келишувга эришилди.
Мазкур келишув 30 октябрь куни тузилган ва иштирокчилар томонидан имзоланган далолатнома билан расмийлаштирилди.
Белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши масъуллар томонидан назорат қилинади.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
