Сув хўжалиги вазирлигида сиёсий-маърифат соати ўтказилди
2026-10-30 12:15:00 / Янгиликлар

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг жонли ижроси билан бошланди.
Учрашувда 2026 йил 21 октябрда қабул қилинган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Унинг давлат тилини ривожлантириш, ёзув меъёрларини такомиллаштириш ва алифбодан фойдаланишда ягона ёндашувни таъминлашдаги аҳамияти хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, сув хўжалиги соҳасига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тизим ташкилотлари ва ходимларга тезкор, аниқ ҳамда тушунарли етказиш масаласига эътибор қаратилди. Давлат хизматчиларини қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларидан ўз вақтида хабардор қилиб бориш бўйича таклифлар билдирилди.
Мулоқотда ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ёшлар томонидан билдирилган асосли таклифларни ўрганиш ва амалга оширишда раҳбарлар кўмаги муҳим экани қайд этилди.
Ахборот хизмати





