ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-10-09 14:50:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Сув хўжалигида ислоҳотлар марказида трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси, Марказий Осиё давлатлари сув ресурсларини бошқариш ҳамкорлиги котибияти ҳамда тегишли ташкилотлар мутахассислари иштирок этди.

Мулоқот чоғида трансчегаравий сув ресурсларини ҳамкорликда бошқариш ва оқилона фойдаланиш, шунингдек икки томонлама ва кўп томонлама меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Қўшни давлатлар билан сув ресурсларини бошқариш доирасида сўнгги йилларда имзоланган битимлар, келишувлар ижроси юзасидан фикр алмашилди.
Ахборот хизмати



