Қашқадарёда сув хўжалиги ходимлари бир кунда 15 минг туп дарахт кўчати экди
2026-10-26 10:15:00 / Янгиликлар

Ушбу топшириқ ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 23 сентябрдаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида сув хўжалиги ходимлари иштирокида кўкаламзорлаштириш ҳашари ташкил этилди.
24 октябрь куни ўтказилган ҳашар 200 нафардан ортиқ тизим ходимларини бир мақсад йўлида бирлаштирди.
Ҳашар давомида “Қарши” магистрал каналининг ПК 792+00 нуқтасида жойлашган сувчилар уйи атрофи ҳамда “Қарши” бош каналига қарашли майдонларга 15 минг туп манзарали дарахт кўчати экилди.
Таъкидлаш жоизки, Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 30 сентябрдаги буйруғига мувофиқ кузги мавсумда сув хўжалиги объектлари атрофини кўкаламзорлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
Шунга мувофиқ, жорий йил куз мавсумида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар томонидан 473 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчати экиш ҳамда 2 миллион туп қаламча етиштириш режалаштирилган.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати



