СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ БАЛИҚЧИ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2024-10-03 17:10:00 / Янгиликлар

“Чинободсой” гидроучасткасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, Балиқчи тумани ҳокими Ж.Абдураимов, Улуғнор тумани ҳокими М.Ахмаджонов, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбар ва ходимлари, фермерлар ва кластер раҳбарлари ҳамда томорқачилар иштирок этди.
Сайёр қабулда ички насослардан фойдаланишда сув ва электр энергиясини тежаш, ариқларни бетонлаш ва зовурларни тозалаш, томчилатиб суғориш тизимини жориш этишда юзага келаётган муаммолар ечими муҳокама қилинди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ бошлиғи в.б. С.Қурбонов ва тегишли маъсулларга ўрганилиши вақт талаб қиладиган мурожаатларда кўтарилган масалаларни назоратга олиб, амалий чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати


