Расмий муносабат
2026-10-14 14:25:00 / Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходими ер майдонини расмийлаштириб бериш билан боғлиқ фирибгарликда гумонланаётгани ҳақида тарқалган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатнинг барча тафсилотларига ваколатли органлар томонидан қонуний баҳо берилади.
Сув хўжалиги вазирлиги коррупциянинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралайди ва бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда эканини таъкидлайди.
Вазирлик ва тизим ташкилотлари томонидан коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва ички назоратни кучайтириш бўйича чоралар давом эттирилади.
Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати
