Расмий муносабат
2026-10-14 12:50:00 / Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари пора олишда гумонланиб ушлангани ҳақида тарқалган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат юзасидан ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга қонуний баҳо тергов натижалари асосида берилади.
Сув хўжалиги вазирлиги коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиб, бундай хатти-ҳаракатларни қатъий қоралайди.
Вазирлик томонидан тизим ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, ички назоратни кучайтириш ҳамда раҳбар ва ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.
Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати
