“Ўзбекистон: 35 йиллик тараққиёт ва янги марралар” – махсус инфографикалар тўплами чоп этилди
2026-09-15 15:45:00 / Янгиликлар
“Тараққиёт стратегияси” маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи асосида тайёрланган “Ўзбекистон: 35 йиллик тараққиёт ва янги марралар” номли махсус инфографикалар тўпламини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этди.

Тўплам маърузанинг асосий мазмун-моҳиятини, устувор ғоялари ва ташаббусларини тушунарли ҳамда кўргазмали шаклда етказишга қаратилган. Унда мамлакатимиз тараққиётида эришилган муҳим натижалар, асосий кўрсаткичлар ва келгуси ривожланиш йўналишлари, шу жумладан, етти миллий дастурнинг мазмуни инфографикалар орқали ёритиб берилган.
Тўпламдан тақдимотлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларда кўргазмали материал сифатида фойдаланиш мумкин. У маърузада илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни изчил тушунтиришда қулай манба бўлиб хизмат қилади.
Ахборот хизмати
