Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳияти сув хўжалиги ходимларига тушунтирилди
2026-09-11 12:55:00 / Янгиликлар

Семинарда таъкидланганидек, Конституциявий қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифа ва функциялари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилаб берилган.
Хусусан, ҳужжатда Президент Администрациясининг давлат раҳбари фаолиятини ташкилий, ахборот-таҳлилий ва бошқа йўналишларда таъминлаш борасидаги вазифалари мустаҳкамланган. Шунингдек, Администрациянинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ходимлар билан боғлиқ масалалар тартибга солинган.
Семинар давомида Конституциявий қонуннинг асосий нормалари атрофлича тушунтирилиб, унинг давлат бошқаруви тизимидаги ҳуқуқий ва амалий аҳамияти хусусида маълумот берилди.
Ахборот хизмати







