Навбаҳорда интенсив балиқчилик ривожлантирилади
2026-09-09 11:50:00 / Янгиликлар

Йиғилишда фармонда белгиланган устувор вазифаларнинг тумандаги ижроси, сув ресурслари чекланган шароитда балиқчиликни ривожлантириш имкониятлари ҳамда мавжуд сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, балиқчилик хўжаликларининг сувга бўлган эҳтиёжини аниқ ҳисоблаш, улар учун сув олиш лимитларини белгилаш, сув етказиб бериш бўйича шартномаларни электрон платформа орқали расмийлаштириш ва сув сарфини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, сунъий сув ҳавзаларида интенсив усулда балиқ етиштириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда тармоққа тадбиркорларни кенг жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Йиғилиш якунида ҳар бир томчи сувдан унумли фойдаланиш, балиқ етиштириш ҳажмини ошириш ва мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати







