Европада ўқиган хоразмлик биринчи ирригатор
2026-09-03 11:15:00 / Янгиликлар

У ерда сув хўжалиги, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш, қурғоқчилик ва сув тошқинларига қарши кураш бўйича замонавий билимларни эгаллади. 1897 йилда Европа дипломини олиб Ватанга қайтди ва Амударё флотилияси ўқув курсига раҳбарлик қилди.
1900 йилдан қарийб йигирма йил Хонқа ҳокими бўлиб ишлади. Унинг даврида ариқ ва зовурларни тозалаш, деҳқончиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди, пахта тозалаш, ёғ ва ун корхоналари ишга туширилди. Шу билан бирга, у жадид мактабларини қўллаб-қувватлаб, илм-маърифат ва тараққийпарвар ғояларни тарғиб қилди.
1920 йилда Хоразм Халқ Республикаси ташкил этилгач, Муҳаммад Аминаддинов ирригация ва деҳқончилик нозири, кейинчалик ирригация бошқармаси раҳбари бўлди. Унинг ташаббуси билан дамбаларни мустаҳкамлаш, канал ва зовурларни тозалаш ишлари кенгайтирилди. 1922 йилда Ҳазораспдан Хўжайлигача бўлган 220 километр ҳудудда сув иншоотларини тиклаш ишлари амалга оширилди.
1930-йиллардаги қатағон сиёсати унинг тақдирини ҳам четлаб ўтмади. Масъул лавозимлардан четлатилган тажрибали ирригатор оддий мироб бўлиб ишлашга мажбур бўлди. Шунга қарамай, 1934 йилги Амударё тошқини пайтида унинг тажрибасидан яна фойдаланилди.
1937 йил 19 октябрда Муҳаммад Аминаддинов “халқ душмани” деган сохта айб билан ҳибсга олиниб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қатағон азоблари оқибатида у қамоқда вафот этди.
Муҳаммад Аминаддинов Хоразм сув хўжалиги тарихида замонавий билим ва амалий тажрибани уйғунлаштирган, юрт тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатган ирригатор сифатида муносиб из қолдирди.
Маълумотлар Сизга ёққан бўлса, таниқли ижодкор Умид БЕКМУҲАММАДнинг “Европада ўқиган хоразмлик биринчи ирригатор” асарини ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
