Янги ўқув йилига янги мақсадлар билан
2026-09-02 14:40:00 / Янгиликлар

Айниқса, мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами билан уйғун равишда нишонланаётган Билимлар куни ўқувчилар, устоз-мураббийлар ва ота-оналар учун қувончли ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 226-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам Билимлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Илҳом Жўраев ўқувчилар, ота-оналар, устоз ва мураббийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларининг ўқувчилари, устоз ва мураббийларига янги ўқув йили муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Табрикда ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаш, илм-фан ва технологияларни ўрганиш, хорижий тилларни ўзлаштириш, доимий изланиш ва ҳаракатдан тўхтамасликка даъват этилгани таъкидланди.
Илҳом Жўраев ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлаб, бугунги кунда ҳар бир соҳада чуқур билимли, замонавий технологияларни эгаллаган ва мустақил фикрлай оладиган ёш кадрларга эҳтиёж ортиб бораётганини қайд этди.
Шунингдек, ёшларда табиат ва сув ресурсларига эҳтиёткор муносабатни шакллантириш муҳимлиги, сувни тежаш маданияти оила ва мактабдан бошланиши лозимлиги таъкидланди.
Байрам тадбирида мактаб ўқувчилари томонидан Ватан, истиқлол ва тинчликни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Ўқувчиларнинг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган биринчи синф ўқувчилари учун бу кун алоҳида қувонч ва ҳаяжонга бой бўлди.
Тадбир якунида “Биринчи қўнғироқ” садолари янграб, 2026/2027 ўқув йилига старт берилди.
Ахборот хизмати









