Сиёсий маърифат соатида “Миллат Шавкати” китоби тақдимоти ўтказилди
2026-08-28 14:55:00 / Янгиликлар

Тадбирда таъкидландики, мазкур асар Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакат тараққиётининг янги босқичи, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар ва миллий юксалиш жараёнларини таҳлилий-публицистик нуқтаи назардан ёритилиши билан аҳамиятлидир.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғоялар ва мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни англашдаги аҳамияти ҳақида фикр юритилди. Асарнинг мазмунли ва таҳлилий хусусиятлари, унда ислоҳотларнинг ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатлари акс эттирилгани ҳақида маълумотлар берилди.
Китоб мутолааси инсоннинг дунёқарашини кенгайтириш, сиёсий ва ижтимоий жараёнларга нисбатан мустақил фикр ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис давлат ташкилотларида сиёсий маърифат соатларини мазмунли ташкил этиш, ходимларни мунтазам равишда бадиий, илмий ва сиёсий адабиётларни ўқишга кенг жалб қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Тадбирда иштирокчилар “Миллат Шавкати” китоби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, асарни мутолаа қилиш ва унда илгари сурилган ғоялардан маънавий-маърифий фаолиятда фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, тадбирда вазирликнинг Стратегик режалаштириш ва ахборот-таҳлил бўлими бош мутахассиси томонидан соҳада стратегик режалаштириш, мақсадли кўрсаткичлар ижроси ва самарадорлик индикаторлари бўйича маълумот берилди. 2026 йил III чорак учун белгиланган 41 та мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаш вазифалари тушунтирилди.
Н.Каримова,
Вазирнинг маънавият ва давлат тили
масалалари бўйича маслаҳатчиси






