Сирдарё вилоятида сув хўжалигини рақамлаштириш жараёнлари ўрганилди
2026-08-25 14:35:00 / Янгиликлар

Шунингдек, сув ҳисобини юритиш мақсадида сув хўжалиги ташкилотлари ва масъул ходимларга тарқатилган планшет қурилмаларидан фойдаланиш ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Мазкур планшетлар орқали сув олиш ва етказиб бериш жараёнлари, сув сарфи, сув тақсимоти ҳамда тегишли маълумотларни жойнинг ўзида электрон шаклда қайд этиш имкониятлари таҳлил қилинди.
Мутахассислар томонидан планшет қурилмаларидан фойдаланиш самарадорлиги, маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри киритилиши, уларни ягона рақамли платформага узатиш ҳамда сув ҳисобини юритишда инсон омилини камайтириш, сув хўжалиги обектларида ўрнатилган замонавий сув ўлчаш ва мониторинг қурилмаларининг техник ҳолати, ишлаш самарадорлиги ҳамда сув сарфи тўғрисидаги маълумотларни онлайн режимда кузатиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ўрганишлар давомида мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, сув ҳисобини юритишда планшет қурилмаларидан самарали фойдаланиш, уларни тегишли дастурий таъминот билан тўлиқ таъминлаш, маълумотларнинг ишончлилиги ва тезкорлигини ошириш, шунингдек, сув ўлчаш қурилмаларидан олинаётган маълумотларни ягона рақамли мониторинг тизимига интеграция қилиш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, сув ҳисобини юритиш жараёнларини рақамлаштириш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, сув тақсимотида шаффофликни таъминлаш, маълумотларни тезкор таҳлил қилиш ҳамда сув йўқотишларининг олдини олиш имкониятлари кенгаяди.
Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган мазкур ишлар сув хўжалигини рақамлаштириш, замонавий мониторинг воситаларини кенг жорий этиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича белгиланган вазифаларни амалий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади.
Ахборот хизмати


