Улуғнорда аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш имконияти кенгаймоқда
2026-08-25 11:05:00 / Янгиликлар

Ушбу вазифалар ижроси доирасида Улуғнор туманида аҳоли томорқалари ва экин майдонларини сув билан барқарор таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги “Обод”, “Оқтом”, “Улуғбек”, “Мингбулоқ”, “Ёшлик” ва “Файзиобод” маҳаллалари аҳолиси томорқа ва экин майдонларига хизмат кўрсатувчи каналнинг 3 километр қисми бетонлаштирилди.
Мазкур канал орқали жами 160 гектар томорқа ва экин майдонини сув билан таъминлаш имконияти яратилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 820 миллион сўмни ташкил этади. Каналнинг бетонлаштирилиши натижасида сувнинг ерга сингиб кетиши ва исроф бўлиши камайиб, уни истеъмолчиларга тез ва барқарор етказиб бериш яхшиланади.
Амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳудудда ирригация тармоқларининг техник ҳолати яхшиланиб, аҳоли томорқалари ва экин майдонларининг сув таъминоти барқарорлиги ошмоқда.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати


