Сурхондарёда сувчи фахрийлар ҳолидан хабар олинди
2026-08-25 10:50:00 / Янгиликлар
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Сурхондарё вилоятида сув хўжалиги соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари соҳа фахрийларидан Й.Иргашев, Н.Жумаев ва У.Пардаевларга байрам муносабати билан эҳтиром кўрсатилди.
Учрашувларда фахрийларнинг кўп йиллик меҳнат фаолияти, сув хўжалиги соҳасида орттирган тажрибаси ва хотиралари ҳақида суҳбатлашилди. Уларнинг соҳани ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ёш мутахассисларга тажриба улашиш борасидаги ҳиссаси эътироф этилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

