Сирдарёда “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди
2026-08-19 12:35:00 / Янгиликлар

Танлов иштирокчилари белгиланган адабиётлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказиб, асарларнинг мазмун-моҳияти, қаҳрамонлари, воқеалар ривожи ҳамда адабий-маънавий аҳамияти юзасидан берилган саволларга жавоб бердилар.
Қизғин ва мазмунли кечган беллашув якунига кўра 1-ўринни Қуйи Сирдарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция муҳандис-мелиоратори Шоҳсанам Нурилаева, 2-ўринни Ховос тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш бўйича етакчи муҳандиси Одина Қобилова, 3-ўринни Мирзаобод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси гидротехник объектларга қаровчиси Назира Мансурова эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ Матбуот хизмати



