Навоий вилоятида “Энг яхши сувчи китобхон” танлови ғолиблари аниқланди
2026-08-18 10:50:00 / Янгиликлар
Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув хўжалиги тизими ходимлари ўртасида “Энг яхши сувчи китобхон” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Беллашувда иштирокчилар бадиий адабиёт ҳамда сув хўжалиги соҳасига оид билимларини намоён этдилар.
Қизғин ўтган танлов якунига кўра 1-ўринни Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассиси Севинч Муфтуллоева, 2-ўринни Кармана тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассиси Камола Орзиева, 3-ўринни Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассиси Дилдора Бобожонова эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Севинч Муфтуллоева энди танловнинг республика босқичида Навоий вилояти шарафини ҳимоя қилади.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ Матбуот хизмат


