Навоийда “Мустақиллик кубоги” мусобақалари қизғин ўтди
2026-08-18 10:00:00 / Янгиликлар
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Мустақилик кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақа якунига кўра, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, бош соврин соҳиби бўлди. Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси иккинчи, Конимех тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


