Сурхондарёда “Энг яхши сувчи китобхон” аниқланди
2026-08-18 09:35:00 / Янгиликлар

Танловдан кўзланган асосий мақсад – сув хўжалиги ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, бадиий ҳамда соҳага оид адабиётларни мутолаа қилишга қизиқишни ошириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини янада кенгайтиришдан иборат.
Беллашув давомида иштирокчилар китобхонлик даражаси, бадиий адабиёт ҳамда сув хўжалиги соҳасига оид асарлар бўйича билим ва тафаккурларини намоён этдилар.
Танлов якунларига кўра 1-ўринга – Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Муниса Исанова, 2-ўринга – “Аму-Занг” ирригация тизими бошқармаси бош ҳисобчиси Аҳмад Омонқулов, 3-ўринга – Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасиning лойиҳа-смета ишлари бўйича катта муҳандиси Нигина Жумаева лойиқ деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Танловнинг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган Муниса Исанова энди “Энг яхши сувчи китобхон” танловининг республика босқичида Сурхондарё вилояти шарафини ҳимоя қилади.
Мазкур танлов ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мутолаа маданиятини ривожлантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги тизими ходимларининг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Зеро, китоб – билим манбаи, мутолаа эса инсон тафаккури ва дунёқарашини юксалтирувчи беқиёс маънавий бойликдир.
Аму-Сурхон ИТҲБ Матбуот хизмат




