Шинжон тажрибаси – Шўрчи далаларида янги имкониятлар сари қадам
2026-08-17 14:35:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида меҳмонлар ғўзанинг ўсиб-ривожланиши, қўлланилаётган агротехника тадбирлари, жумладан, сув ва ресурслардан самарали фойдаланиш жараёнларини ўрганиб, фермер хўжалиги раҳбарлари билан Шинжон тажрибаси асосида пахта етиштириш усуллари ҳақида фикр алмашишди.
Айниқса, илғор технологияларни маҳаллий шароитга мослаштириш, ҳосилдорликни ошириш, сув тежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалигида ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бу каби учрашувлар – тажриба, технология ва инвестицияларни бир нуқтада уйғунлаштириб, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар эшигини очади. Шўрчи далаларида эса замонавий ёндашув ва илғор тажрибалар уйғунлашиб, серҳосил ва фаровон келажак сари ишончли қадамлар ташланмоқда.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати


