Коррупцияга қарши курашиш – устувор вазифа
2026-08-15 14:25:00 / Янгиликлар
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, ходимлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя этиш зарурлиги таъкидланди.
Зарафшон ИТҲБ Матбуот хизмат





