Оҳангаронда ички ариқлар бетонланиб, сув етказиб бериш самарадорлиги оширилди
2026-08-05 16:35:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида аҳоли томорқалари ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини сув билан таъминлашни яхшилашга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда.

Хусусан, туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан “Тут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички ариқларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Натижада сувнинг тупроққа сингиб кетиши ва ортиқча йўқотилиши камайиб, уни хонадонлар томорқалари ҳамда экин майдонларига тез ва самарали етказиб бериш имконияти яхшиланди.
Мазкур ишлар аҳолининг томорқа экинларини ўз вақтида суғориши, сувдан тежамкор фойдаланиши ва ҳосилдорликни оширишига хизмат қилади. Шунингдек, ички ариқларни бетонлаштириш маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати





