Мустақиллик – миллий ғурур, сув – ҳаёт ва тараққиёт манбаи
2026-08-04 16:00:00 / Янгиликлар

Тадбир “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган улуғвор шиор остида ташкил этилди.
Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маърифат кенгаши эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова “Мустақиллик – миллий тафаккур ва маънавий юксалиш пойдевори” мавзусида маъруза қилди. Маърузада истиқлол халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқаргани, миллий ғурур ва қадр-қимматимизни тиклагани таъкидланди.
Сувнинг ҳар бир дала ва хонадонга барқарор етиб бориши ортида минглаб фидойи сувчиларнинг машаққатли меҳнати, юксак масъулияти ва касбига садоқати мужассам.
Тадбирда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Ўткир Шералиев иштирок этиб, сув – ҳаёт, фаровонлик ва тараққиёт манбаи эканини қайд этди. Шунингдек, сув ресурсларини асраш, ҳар бир томчидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги инфратузилмаларини модернизация қилиш, каналларни бетонлаштириш, сув ҳисобини рақамлаштириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш соҳанинг устувор вазифалари эканини таъкидлади.
Тадбир кўтаринки кайфият ва ҳақиқий байрамона руҳда ўтди.
Ахборот хизмати




