ЭКОЛОГИЯ ЙЎЛИДАГИ ФИДОЙИЛИК – ФАХРЛИ 1-ЎРИН БИЛАН ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ!
2026-07-31 10:50:00 / Янгиликлар
“Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармаси жамоаси “Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси” Республика танловининг вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Танловда бошқармада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, мавжуд яшил ҳудудларни парваришлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ходимлар экологик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар юқори баҳоланди.
Бу ютуқ жамоанинг табиатга бўлган масъулиятли муносабати, аҳиллиги, ташаббускорлиги ва фидокорона меҳнатининг муносиб эътирофидир.
Энди “Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармаси жамоаси Республика босқичида Навоий вилояти шарафини ҳимоя қилади.
Жамоага Республика босқичида ҳам улкан зафарлар, омад ва янада юксак натижалар тилаймиз!
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмат

