ОЧИҚ СУВ ҲАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ ЗАРАРЛИ
2026-07-09 15:05:00 / Янгиликлар

Бу хавф нималардан иборат? Аввало, дарё ва канал сувлари санитария талабларига жавоб бермайди. Бундай сувларда микробиологик кўрсаткичлар меъёрдан ошиб кетиши мумкин. Натижада, чўмилишдан кейин инсонларда ичбуруғ, дизентерия, гепатит А каби касалликлар тарқалиши хавфи кучайиб кетади.
Шунингдек, дарё, кўл ва каналларда паразитологик хавфлар ҳам мавжуд. Жумладан, очиқ сувларда гельминтлар ва амёбалар учрайди. Патоген микроорганизмлар мавжуд сув чўмилиш учун мутлақо яроқсиз ҳисобланади.
Физиологик хавфларига кўра эса канал ва дарёлардаги кучли оқим чўкиш хавфини оширади ва сув ҳарорати кескин ўзгариши юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун дарё, канал ва сойларда чўмилишдан сақланинг! Фақат санитария талабларига жавоб берувчи махсус ташкил этилган пляж ва бассейнларда чўмилиш тавсия этилади.
Аҳоли орасида сув хавфсизлиги маданиятини ошириш, болаларни очиқ сув ҳавзаларида назоратсиз қолдиришдан сақланиш лозим. Бу турли кўнгилсиз ва фожиали ҳолатларнинг олдини олибгина қолмасдан, аҳоли ўртасида юқумли касалликлар тарқалишига ҳам қарши чорадир.
Муроджон АҲМАДАЛИЕВ,
Санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Наманган вилояти бошқармаси санитария-гигиена лабораторияси мудири.
(“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 2026 йил 25 июндаги 27 (9399)-сонидан олинди.)
