МУТАХАССИСЛАР “СУВЧИЛАР МАКТАБИ”ДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА
2026-06-26 14:30:00 / Янгиликлар
“Сувчилар мактаби”да вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш бўйича мутахассис-ходимлари учун малака ошириш машғулотлари ўтказилди. Онлайн тарзда ташкил этилган машғулотларда соҳа мутахассислари Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги “Сувчилар мактаби”да иштирок этди.

Дастурга асосан малакали мутахассислар, соҳа олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тизимда рақамли технологияларни жорий этиш истиқболлари, насос станцияларида энергия самарадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, суғориш тармоқларини бетонлаштириш ҳамда реконструкция қилиш ишларини илмий ёндошувлар асосида ташкил этиш каби долзарб йўналишларда маърузалар ўтказилди.
Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ахборот хизмати


