ҚАМАШИДА ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАР ОРҚАЛИ СУҒОРИШ САМАРАДОРЛИГИ ОШИБ, СУВНИ ТЕЖАШГА ЭРИШИЛМОҚДА
2026-06-24 17:45:00 / Янгиликлар

Хусусан, Қамаши туманида ҳам ушбу сув тежовчи технологияни амалиётга татбиқ этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилда туманда 46 та комплект эгилувчан қувурни 710 гектар майдонда жорий этиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда эса умумий қиймати 108 миллион сўм бўлган 15 та комплект эгилувчан қувур ёрдамида 300 гектар пахта майдонида суғориш ишлари самарали ташкил этилган. Жумладан, “Содиқов Байрам Али” фермер хўжалигида 23 гектар пахта майдони эгилувчан қувурлар орқали суғорилмоқда.
Мазкур технология сув сарфини камайтириш, экинларни ўз вақтида ва сифатли суғориш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда фермерлар меҳнатини енгиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ Матбуот хизмат
