ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ СУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
2026-06-18 17:50:00 / Янгиликлар

Мулоқотда ёшлар учун яратилган бугунги имкониятлар хусусида сўз борди. Ёшларга уларнинг ўз мақсадларига эришишлари учун керакли тавсиялар берилди. Кўзланган натижани қўлга киритишда ишонч билан ҳаракат қилиш ва билим олиш муҳимлиги қайд этилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, шу асосда уларнинг ўз қобилиятини юзага чиқариши, чуқур билим олиши, илғор фикрли ва ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган фидойи инсонлар бўлиб камол топишига барча имкониятлар яратилмоқда.
Шунингдек, учрашувда ёшлар сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга хизмат қиладиган қатор янги ғоя ва ташаббусларини билдирди.
Ахборот хизмат





