2027–2050 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МИЛЛИЙ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-06-15 17:35:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2027–2050 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий концепциясини ишлаб чиқиш жараёнлари, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини янада ривожлантириш, тармоқ инфратузилмасини модернизация қилиш, сув йўқотишларини камайтириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар мамлакатнинг сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва соҳага илғор халқаро тажрибаларни татбиқ этиш бўйича фикр алмашдилар.
Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасини стратегик ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ташаббускорлиги, юқори илмий салоҳияти ва амалий кўмаги учун академик В.Квинт “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ахборот хизмати




