ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ СУВ РЕСУРСЛАРИ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ – СУВ РЕСУРСЛАРИ ХИЗМАТИ ДИРЕКТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2026-06-16 14:35:00 / Янгиликлар
Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари – Сув ресурслари хизмати директори Алмазбек Жээналиев бугун Сув хўжалиги вазирлигига ташриф буюрди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев икки давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий дўстлик ва ишонч туфайли мамлакатларимиз муносабатлари яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида изчил ривожланиб бораётгани таъкидлади.
Мулоқот чоғида сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар, бу жараёнда илмга эътибор, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ишлар ҳақида меҳмонга маълумот берилди.
Алмазбек Жээналиев Сувчилар мактаби, кутубхона, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти лабораториялари, композит материалдан суғориш лотокларини ишлаб чиқариш билан танишди.
Ахборот хизмат







