“АЁЛЛАР СПОРТ ОЛИМПИАДАСИ”ДА ВАЗИРЛИК АЁЛЛАРИ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИ
2026-06-15 11:20:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 14–15 июнь кунлари пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида хотин-қизлар ўртасида “Аёллар спорт олимпиадаси” ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ва бирдамликни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ушбу спорт мусобақасининг оммавий эрталабки бадантарбия машқлари ҳамда “Беш минг қадам” юриш марафонида Сув хўжалиги вазирлигининг аёллари ҳам фаол иштирок этди.
Мазкур тадбир мамлакатимиз хотин-қизларини соғлом турмуш тарзи, спорт ва жисмоний фаоллик атрофида бирлаштириш, саломатликни мустаҳкамлаш, гиёҳвандликка муросасиз муҳитни яратиш ҳамда фаол ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Ахборот хизмати


