КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
2024-07-31 16:18:00 / Янгиликлар

Таъкидланганидек, бугунги кунда сув тизими ташкилотлари ва «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларига ишга қабул қилинган айрим ходимларнинг мутахассислаги малака талабига мос келмайди. Шу боис, уларнинг тажриба ва кўникмаларини ошириш мақсадида дуал таълим тизими асосида ходимларни Сув хўжалиги ва мелиорация коллежларида ўқитиш имкониятларидан фойдаланиш лозим.
Шунингдек, йиғилишда давлат муассасалари томонидан етказиб берилаётган сув ресурсларининг ҳисобини юритиш, тўловларни амалга ошириш мақсадида тузилган шартномаларга худудий адлия бўлимларидан ҳуқуқий хулоса олиш каби масалаларда ҳам етарли даражада сусткашлик ва ўзибўларчиликка йўл қўйилаётгани танқид қилинди.
Бундан ташқари, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар ўртасидаги шартнома шартларининг бажарилиши, ресурстежамкор технологияларни ўрнатган фермер ҳўжаликларига тегишли тартибда субсидияларни ажратиш борасида Олот, Қорвулбозор, Ғиждувон, Пешку ҳамда бошқа туманларда ечимини кутаётган муаммолар борлиги қайд этилди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборти тинглади ва мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати


