СИРДАРЁЛИК ФАХРИЙ СУВЧИЛАР САМАРҚАНДНИНГ ТАРИХИЙ ҚАДАМЖОЛАРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИ
2026-06-08 11:20:00 / Янгиликлар

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрийларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларга эҳтиром кўрсатиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва бой тарихий меросимиз билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Саёҳатчилар Имом Бухорий мажмуаси, Ҳазрати Хизр масжиди, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси ҳамда Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишди. Шунингдек, шаҳарда амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиб, мамлакатимиз тараққиётининг амалий натижаларини кўздан кечирдилар.
Тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар ва замонавий инфратузилма объектлари фахрийларда катта таассурот қолдирди. Улар ўз навбатида юртимизда инсон қадрини улуғлаш, кекса авлод ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни юксак баҳоладилар.
Тадбир иштирокчилари бундай сафарлар фахрийларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда турли авлод вакиллари ўртасидаги маънавий боғлиқликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмат


