СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА СИЁСИЙ МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-06-05 10:45:00 / Янгиликлар

Ўқув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни оширишга қаратилган қарори ижросини сув хўжалиги тизимида таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, қарор доирасида соҳага оид касбий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, хорижий адабиётларни ўзбек тилига таржима қилиш, ташкилотларда “Китоб бурчаги” ва “Китоб ўқиш соати”ни йўлга қўйиш, китобхонлик бўйича ички рейтинг тизимини жорий этиш ҳамда энг фаол китобхонларни рағбатлантириш ишлари амалга оширилади.
Тадбирда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда соҳада интеллектуал муҳитни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Ахборот хизмати





