СУВ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИГА ЭКСКУРСИЯ УЮШТИРДИ
2026-05-25 10:15:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган 100 нафардан кўпроқ ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказига экскурсия уюштирди.

Экскурсия вазирлик Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилди. Мазкур тадбир ўқувчилар учун нафақат қизиқарли экскурсия, балки тарих, илм-фан ва маданият оламига қилинган ўзига хос маърифий саёҳатга айланди.
– Ушбу маскан нафақат тарихий ёдгорликлар жамланган жой, балки замонавий маърифий марказ сифатида ҳам катта аҳамиятга эга экан, – деди вазирлик марказий аппарати Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Муҳаммад Ибрагимов. – Бу ердаги ҳар бир экспозициядан халқимизнинг бой тарихи, цивилизацияси ва тараққиёт босқичлари ҳақида кўп маълумотга эга бўлдик.
Ахборот хизмати








