Эълон
2026-05-15 17:05:00 / Мажлислар
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази томонидан “Сув ресурсларини онлайн бошқариш ва мониторинг қилиш лойиҳаси доирасида трансчегаравий ирригация тизимлари (очиқ сув ҳавзаларидаги иншоотлар, насос станциялари) орқали кирувчи ва чиқувчи сув ҳажмини ўлчаш ҳамда республика ва вилоят даражасидаги сув олиш иншоотларининг онлайн мониторингини юритиш мақсадида 272 та автоном дастурий-аппарат комплексларини “калит топшириш” асосида жорий этиш учун ускуналар харид қилиш,ўрнатиш ва тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича” тендер эълон қилинди.
Лойиҳанинг мақсади сув ресурсларини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш жараёнларини рақамлаштириш, замонавий онлайн сув ўлчаш тизимларини жорий этиш ҳамда сув тақсимотини самарали бошқаришдан иборат.
Тендернинг бошланғич қиймати – 30 500 000 000 сўм (ҚҚС билан).
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 180 кун.
Тендерда иштирок этиш учун аризалар Ўзбекистон Республикаси электрон давлат харидлари платформаси орқали қабул қилинади:
etender.uzex.uz электрон платформаси
https://etender.uzex.uz/lot/487917
Тендерда харид ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этиши мумкин.
