СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ!
2026-04-22 12:30:00 / Янгиликлар
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти прокуратураси масъул ходимлари иштирок этиб, коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда уларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, тизимда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалий тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнггида “Залолатга элтувчи йўл” фильми намойиш этилди.
Зарафшон ИТҲБ матубот хизмати





