Сув тежовчи технологиялар: ОЛТИ ОЙЛИК КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ
2024-07-03 10:40:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 6 ойи давомида “suvkredit.uz” электрон тизими орқали республика бўйича жами 120,4 минг гектар майдон учун аризалар топширилиб, шундан 113,6 минг гектарга ижобий хулосалар олинди.
Шунингдек, “Агробанк” АТБ томонидан бугунги кунга қадар
101,7 минг гектар майдон (53,9 минг гектарда томчилатиб суғориш,
28,6 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш ва 19,2 минг гектарда дискрет суғориш) учун 1 423 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.
Натижада жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 296 минг гектар (99 фоиз) майдонда, шундан 77,4 минг гектар (94 фоиз) майдонда томчилатиб, 34,0 минг гектар (90 фоиз) майдонда ёмғирлатиб,
19,4 минг гектар (65 фоиз) майдонда дискрет суғориш технологиялари жорий қилинди.
“Агробанк” АТБ билан келишилган ҳолда эгилувчан қувурларни харид қилиш бўйича фермерларга кредит ажратиш масаласи ҳал этилиб, вазирлик ишчи гуруҳи томонидан жами 1 500 комплект эгилувчан қувурларни молиялаштириш ҳамда етказиб бериш чоралари кўрилди. Бунинг натижасида 165,1 минг гектар майдонлар эгилувчан қувурлар ва эгатга плёнка тўшаб суғориш тизимлари орқали суғорилмоқда.
232,7 минг гектар (100 фоиз) ерлар лазер ёрдамида текисланди.
Каналларни бетонлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш, сувни самарали бошқариш ҳисобига 2024 йилда 8 млрд м3 сувни иқтисод қилиш кўзда тутилган. Шундан тежамкор технологиялардан фойдаланиш ҳисобига 2,5 млрд м3 сув иқтисод қилинади.
Ахборот хизмати