ҚАРОР ШАРҲИ
2026-03-06 12:05:00 / Янгиликлар

Бунинг яна бир амалий тасдиғи сифатида Президентимизнинг “Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-79-сонли қарори имзоланди.
Қарор билан асосий мақсадли кўрсаткичлар сифатида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш белгиланган. Бунда:
йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш;
суғориладиган 159 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш кўзда тутилган.
Қарорга биноан, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва жорий йилда кутилаётган сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар учун 2026 йилнинг I чораги якунлари билан республика бюджетида шаклланиши кутилаётган қўшимча даромадлар ҳисобидан 600 млрд сўм маблағ ажратилади. Хусусан,
каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари учун 480 млрд сўм;
сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун 120 млрд сўм йўналтирилади.
каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш бўйича амалга ошириладиган устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;
жорий йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритади.
Қарорда белгиланган тадбирлар натижасида 159 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади. Суғориш тармоқларининг сув ўтказиш қобилияти 20 фоизгача ошади ва сувнинг далага етиб бориш вақти 2-3 баробарга қисқаради.
Ушбу қарор мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқувчи ҳужжат бўлди. Унинг ижросини таъминлаш орқали сув танқислиги хавфини 20-30 фоизгача камайтиришга, ўртача ҳосилдорликни 20-30 фоизга, маҳсулот етиштириш ҳажмини эса 15-25 фоизга кўпайтиришга эришилади.
Ахборот хизмати
