Дастлабки малакалаш босқичига таклиф
2026-03-03 12:05:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги орқали малакали хусусий сектор субъектларини Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда жойлашган 76 (етмиш олти) та суғориш насос станцияларини лойиҳалаш, қуриш (реабилитация қилиш, ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш), молиялаштириш, улардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилади. Лойиҳа концепцияси Ҳукумат томонидан 2026 йил 2 мартда тасдиқланган.
Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси бўлган Халқаро молия корпорацияси (“ХМК”) Ҳукумат томонидан транзакцияни тузиш ва хусусий шерик(лар)ни танлашда ёрдам бериш учун Лойиҳанинг бош транзакцион маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган. ХМК EY (Ҳиндистон ва Ўзбекистон), Trilegal (Ҳиндистон) ва Kosta Legal (Ўзбекистон) каби ихтисослашган маслаҳатчилар томонидан қўллаб-қувватланади.
Тендер жараёни Ўзбекистоннинг ДХШ бўйича қонунчилигига мувофиқ икки босқичда ўтказилади:
1. Биринчи босқичда (RFQ) хусусий компаниялар дастлабки малакалашдан ўтиш учун ариза топширишга таклиф этилади.
2. Иккинчи босқичда (RFQ) дастлабки саралашдан ўтган компаниялар Лойиҳа бўйича техник ва молиявий таклифларини тақдим этадилар.
Қизиққан томонлар дастлабки малакавий аризаларини 2026 йил 2 май куни соат 17.00 га (Тошкент вақти билан)қадар топширишлари сўралади.
Таклифларни топшириш жараёни ва малака талаблари бўйича батафсил кўрсатмалар учун дастлабки малака сўров (РФҚ) ҳужжатига мурожаат қилинг. РФҚ ҳужжатини ушбу саҳифанинг охиридаги ҳавола орқали ҳамда боғланиш учун маълумотга сўров юбориш орқали олишингиз мумкин.
РФҚ аризасини тайёрлашда потенциал иштирокчиларга ёрдам бериш мақсадида ХМК барча қизиққан томонларга очиқ бўлган виртуал савол-жавоб сессиясини ўтказади.
Лойиҳа маълумотлар хонасига кириш, дастлабки малака аризасини топшириш ҳамда Лойиҳа ва РФҚ бўйича ҳар қандай маълумот олиш учун Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ХМК билан боғланинг.
Ўзбекистоннинг суғориш инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича ушбу муҳим ташаббусда сизнинг иштирокингизни кутиб қоламиз.
|
Боғланиш учун маълумот: |
|
|
ХМК – Лойиҳанинг бош транзакцион маслаҳатчиси E-mail: UzPumpsEE@ifc.org |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Аъзам Нармухаммедович Тагаев Е-mail: dxsh@minwater.uz Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Абдуқодир Ёқубов Махаматжумаевич, нусхаси Жалил Бойкаланов Ғайбуллаевич Е-mail: Yoqubov.Abduqodir@imv.uz, нусхаси dxshtender@imv.uz , Jalil.Boykalanov@imv.uz |
