«УЧҚИЗИЛ» НАФАҚАТ СУВ ОМБОРИ, ШУ БИЛАН БИРГА СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАСКАНИГА КЎРК ҲАМДИР
2024-06-07 15:00:00 / Янгиликлар

«Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси мутахассислари Сурхондарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Учқизил» сув омборида семинар ўтказиб, йиғилганларга сув омбори ва унинг гидротехник иншоотларини хавфсиз, ишончли ва соз ҳолатда ишлатиш ҳамда иншоотлардан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш, сувдан фойдаланишда гидротехник иншоотларни бошқариш юзасидан тавсия ва топшириқлар берилди.
Семинар жараёнида сув омборида яқинда якунланган реконструкция ишлари сифати ўрганилиб, фавқулодда ҳолатларда локал хабар бериш тизимини ўрнатиш доирасида тўғондаги пьезометрларнинг сув сатҳини автоматик кўрсатадиган қурилмаларда носозликлар борлиги аниқланди ҳамда сув омбори масъулларига носозликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини излаш тавсия қидинди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

