Эълон
2026-01-19 17:10:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 октябрдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-302-сонли қарорининг 5-бандига асосан Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Дарғом-1” насос станцияси ва Ургут тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ тасарруфидаги “Ғиждувон” канали давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга берилмоқда.
Мазкур лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларингизни вазирликнинг Давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг хизматини ривожлантириш бошқармасига 71 202-47-67 телефон рақами ёки dxsh@minwater.uz электрон почта манзили орқали 2026 йил 29 январь куни соат 18:00 га қадар юборишингиз мумкин.
Давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг
хизматини ривожлантириш бошқармаси
