«Маҳалла обод – юрт обод»
2024-08-24 16:45:00 / Янгиликлар

Халқимизга хос бўлган дўстлик, бирдамлик, меҳр-мурувват, озодалик каби эзгу фазилатлар ҳашар кунларида айниқса ёрқин намоён бўлади.
Яна бир неча кундан сўнг мустақиллигимизга 33 йил тўлиши муносабати билан байрамни кенг нишонлаймиз. Мазкур умумхалқ хайрия ҳашари энг улуғ ва энг азиз айёмни кўтаринкиликда кутиб олиш учун ўзига хос тайёргарликдир.
Шу муносабат билан, бугун, 24 август куни Дин ишлари бўйича қўмитада хайрия ҳашари юқори савияда ташкил этилди.
Бино ҳовлисини тартибга келтириш, атрофни тозалаш, тегишли ер майдончаларидаги дарахтларни оқлаш, сув қуйиш, ерни юмшатиш, хазонларни йиғиш каби юмушлар бажарилди.
Таркибий бўлинмалар ва техник ходимлар ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этди.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати





