Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари халқаро анжуманда нутқ сўзлади
2024-07-28 18:45:00 / Янгиликлар
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган «Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси» мавзусида V халқаро илмий-теологик конференциясияда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов ўз маърузаси билан иштирок этди.

Унда Янги Ўзбекистонда тарихий-маънавий меросни ўрганиш, зиёрат туризми соҳасидаги ютуқлар, дунё илм-фан ривожига ҳисса қўшган олим ва мутафаккирларнинг беқиёс маънавий меросини тарғиб этиш бўйича олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Маъруза тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан тингланди.



